Месси 17 ой деганда клублар миқёсида жаримадан гол урди

Mirjalol Normatov
2 окт 2022
ПСЖ ҳужумчиси Лео Месси чемпионат доирасида "Ницца"га қарши ўйинда ҳисобни очувчи голга муаллифлик қилди.

Аргентиналик форвард 17 ой деганда илк марта клублар миқёсида жаримадан гол уришга эришди. Сўнгги марта у 2021 йилнинг 2 май кунида "Барселона" таркибидалигида "Валенсия" (3:2) постига йўл топганди.

Месси ушбу мавсум 9 ўйинда 5 гол ва 7 ассист қайд этди.


Mirjalol NormatovМуаллиф
Манба: Goal