UZ

Сўнгги янгиликлар

00:19"Реал"нинг аппеляцияси яна рад қилинди  0 23:50ЕЧЛ. "Манчестер Сити" - "Наполи" 0:0 (матнли трансляция)  29 23:47ЕЧЛ. "Монако" Бельгияда "тарсаки еди", "Байер" Данияда дуранг ўйнади  0 23:20Луис Энрике "Аталанта"га қарши ўйинни трибунадан кузатгани сабабини айтди  0 23:00ЕЧЛ. "Ньюкасл" - "Барселона" ва бошқа учрашувларнинг асосий таркиблари маълум!  7 22:37Жозе Моуринью: "Фенербаҳче"да ишлаб хато қилдим, у ер менинг даражам эмасди"  14 22:22Бернарду Силва: "Доннарумма менга Куртуани эслатади"  0 21:55Марказлашган VAR тизими Ўзбекистонда илк бор масофадан туриб синовдан ўтказилди  5 21:39Ўзбекистон U-16 ўртоқлик ўйинида Черногорияни мағлуб қилди  4 21:23Сантьяго Канисарес ЕЧЛ фаворитларини санади  3 20:59Жозе Моуринью: "Бунгача мен ишлаган бирорта гигант клубдан бунчалик иштиёқ олмаганман"  4 20:25Суперлига. "Сурхон" ўз майдонида "Машъал"ни мағлуб эта олмади  6 20:08Расман: Жозе Моуринью - "Бенфика" бош мураббийи!  3 19:52"Манчестер Юнайтед"да Аморим ўрнига янги номзод маълум бўлди  6 19:28Тимур Кападзе Хитой терма жамоаси бош мураббийи бўлиши мумкин  61

"Мени "Пахтакор" ва катта футболга олиб келган, у инсон футболга кўп нарса берди" — Биродар Абдураимовнинг юбилейидан интервьюлар Янгиликлар

"Мени "Пахтакор" ва катта футболга олиб келган, у инсон футболга кўп нарса берди" — Биродар Абдураимовнинг юбилейидан интервьюлар

Хабарингиз бор, кеча ўзбек футболининг ўтган асрдаги энг яхши футболчиси Биродар Абдураимовнинг 80 йиллик юбилейи катта тантана билан нишонланди.

Ўзбекистон футбол ассоциациясида бўлиб ўтган тадбирда Биродар Ҳасанович билан бир даврда тўп тепган собиқ футболчилар, футбол фахрийлари, унинг шогирдлари иштирок этишди. Хусусан, қўшни Қозоғистондан Қўралбек Ордабаев, Тожикистондан Муҳсин Муҳаммадиев ташриф буюриб Биродар Абдураимовни самимий табриклашди ва эсдалик совғаларини топширишди. 

Муҳсин Муҳаммадиев (Ҳозирда "Истиқлол" вице-президенти) — Биродар Ҳасанович Абдураимовни нафақат Ўзбекистон, балки бошқа мамлакатларда ҳам ҳурмат қилишади. Шу боис бутун Тожикистон футболи, тожикистонлик мухлислар номидан уларни табриклайман. ЎФА раҳбариятига ҳам миннатдорчилик билдириб қоламан. Биз икки ҳисса хурсандмиз. Албатта Ўзбекистон футболини доим кузатиб бораман. Шу ерда ўйнаганман, ишлаганман, аждодларим шу ерлик. Ўсиш бор, мана яқинда 20 ёшлилар ўртасида Ўзбекистон Осиё чемпиони бўлди. Уларга мухлислик қилдик. 

Аҳмад Убайдуллаев (собиқ футболчи, мураббий, футбол фахрийси) — Биродар ака "Пахтакор"да юлдуз даражасига чиққанларида мен клубнинг ўринбосарлар жамоасида тўп тепардим. Уларни кўриб ҳавас қилардик. Битта сўз билан айтсам, жуда меҳнаткаш одам. Шу даражага келишларида асосий омил меҳнатлари, деб ўйлайман. Кейинчалик "Умид-79" жамоасида бирга ишладик. Бу одамдан фақат ўрнак олсак арзийди. 

Шуҳрат Мақсудов (собиқ футболчи, "Пахтакор" академияси директори) — Биродар Ҳасановични 80 ёшлари билан ўзимни қолаверса, "Пахтакор" академияси номидан чин қалбимдан табриклайман. Очиғи ҳавас қилдим. Бизга ҳам насиб қилсин. 1987 йил "Пахтакор" жамоасига мени айнан Биродар Абдураимов олиб келган. Ўша вақтда 10 синфда ўқирдим. "Чиғатой"даги ўйиналаримни кўриб, олдиларига чақирганлар. Катта футболга қадам қўйишимга Биродар Абдураимов сабабчи, дея оламан.

Абдулазиз Искандаров ёзиб олди

Рейтинг: +9   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика