Менди ва Доннарумма The Best'да бир хил очко тўплашди. Нега Эдуар ғалаба қозонди?

Оқил Абдубарноев
19 янв 2022, 20:08
"Челси" посбони Эдуар Менди ФИФА томонидан 2021 йилнинг энг яхши дарвозабони учун тақдим этиладиган совринни қўлга киритди.

Ижтимоий тармоқлар фойдаланувчилари Менди ва Жанлуижи Доннарумманинг бир хил очко тўплаганини пайқаб қолишди — нега унда сенегаллик посбон ғолиб бўлди?

Гап шундаки, регламентга кўра, очколар тенг бўлса, устунлик терма жамоалар сардорларидан кўпроқ овоз олган футболчига берилади.

Шу боис Менди ғолиб деб топилди. Бироқ у ФИФА талқинига кўра йилнинг энг яхши жамоасига кира олмади — Доннарумма ушбу рўйхатдан дарвозадан ўрин эгаллади.


Оқил АбдубарноевМуаллиф
Манба: championat.asia