Мендеш Фати бўйича АПЛдан 70 млн. евролик таклиф топмоқчи

Aslanov Jasurbek
2 май 2023
Агент Жорже Мендешнинг фикрича, Ансу Фатини харид қилиш мақсадида бўлган АПЛ клуби топилади.

Маълумотларга кўра, у ёзда "Барселона"га АПЛдан 70 млн. евролик таклиф топиб, столга қўйишга ваъда берган.

Вингер Хави режаларига кирмайди, клуб раҳбарияти эса молиявий ҳолатни яхшилаш учун Фатини сотмоқчи.

Жорий мавсум 20 ёшли футболчи ЛаЛиганинг 30та учрашувида майдонга тушиб, 4та гол урди.


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: Diario Sport