Мбаппе Тухелдан норози бўлди
08 дек 2019 12:44
Янгиликлар
Мбаппе Тухелдан норози бўлди
ПСЖ ҳужумчиси Килиан Мбаппе Франция чемпионатининг 17-турида "Монпелье"га қарши ўйин вақтида ўзгартирилганидан норози бўлди.
Эслатиб ўтамиз, учрашуви 3:1 ҳисобида парижликлар фойдасига якунланди.
ПСЖ бош мураббийи Томас Тухель 90-дақиқага келганида Мбаппени алмаштиришни истади. Майдонни тарк этиш чоғида Килиан унга гапираётган бўлишига қарамай, бош мураббийи томон қарамади ва норозилигини билдирди.
Мбаппе кетма-кет иккинчи бора шу тариқа норозилигини билдирмоқда. Олдинги турда Мбаппе 78-дақиқала Мауро Икардига алмаштирилганида ҳам шундай норозилик бўлганди.
ПСЖ айни дамда Франция чемпионатининг турнир жадвалида 39 очко билан етакчилик қилмоқда. Энг яқин таъқибчи "Марсель" эса 8 очкога ортда қолдирилмоқда.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
U-23 Осиё Кубоги. Эрон билан дуранг ўйнадик. Гуруҳдан чиқиш масаласи охирги турга қолди
"Барселона" Испания Суперкубоги финалида "Реал"ни мағлуб этиб, бош совринни қўлга киритди
Бугун Испания Суперкубоги финали доирасида “Эл класико” бўлиб ўтади
Эронга қарши учрашувдан сўнг Равшан Ҳайдаров нималар деди?
Фикрлар