Мбаппе 6 йил ичида илк бор ПСЖда захирада қолдирилди ва майдонга чиқмади

Alisher
11 фев 2024
ПСЖ ҳужумчиси Килиан Мбаппе "Лилль" (3:1)га қарши Лига 1 21-тур доирасидаги ўйинни захирадан кузатди.

25 ёшли француз парижликлар таркибида фаолиятида учинчи бор Франция чемпионати доирасидаги ўйин қайдномасига кирди ва майдонга тушмади. У бунга қадар "Нант" (2017 йил ноябрь) ва "Монако" (2018 йил апрель) билан ўйинларда захирада қолганди.

Мбаппе 2023/24 йилги мавсум ПСЖ таркибида Лига 1да 19та ўйинда майдонга тушиб, 20та гол ва 4та ассист қайд этди.

ПСЖ Франция чемпионати турнир жадвалида 21та ўйинда 50 очко жамғарган ҳолда етакчилик қилмоқда.


AlisherМуаллиф
Манба: Opta