Майк Филан АПЛнинг август ойидаги энг яхши мураббийи
10 сен 2016 13:55
Янгиликлар
Майк Филан АПЛнинг август ойидаги энг яхши мураббийи
"Халл Сити" бош мураббийи Майк Филан Премьер-лиганинг август ойидаги энг яхши мураббийи деб топилди.
Бу ҳақда Англия чемпионатининг расмий сайти эълон қилди.
Чемпионшипдан Премьер-лигага йўл олган "Халл", жорий мавсумнинг илк учта учрашувида 2 та ғалабага эришди ва сўнгги дақиқалар ўтказилган гол туфайли "Манчестер Юнайтед"га мағлуб бўлди.
Жамоа сардорлари ва махсус экспертлар ўртасида ўтказилган сўровномада Филан кўп овоз тўплади.
Олдинроқ "Манчестер Юнайтед" устози Жозе Моуриньо мухлислар томонидан августнинг энг яхши мураббийи деб топилганди.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
ОЧЛ-2. "Андижон" Қатарда "Ал Аҳли"га ютқазди ва мусобақа билан хайрлашди
Элит ОЧЛ. "Насаф" "Ал Иттиҳод"га кичик ҳисобда ютқазиб, плей-оффга чиқиш имкониятини йўқотди
Самвел Бабаян: “Сабр қилсак, “Андижон” фахрланадиган даражадаги жамоага айланади”
"Барселона" собиқ президенти: "Бизда Месси, Хави ва Иньеста борлиги учун ғалаба қозонганмиз. Ёки Европада ҳам Негрейра ғалаба қозониб берганми?"
Фикрлар