Мавсумолди турнири "Audi Cup"да қайси жамоалар иштирок этади?
15 июн 2017 14:47
Янгиликлар
Мавсумолди турнири "Audi Cup"да қайси жамоалар иштирок этади?
Ҳар йили Европада мавсум бошланишидан аввал Мюнехда "Audi Cup" турнири ўтказилади.
Ушбу мусобақада иштирок этувчи жамоалар номи маълум бўлди. Турнир мезбони сифатида "Бавария" биринчи иштирокчи бўлса, Европанинг кучли 3 та чемпионатидан жамоалар таклиф қилинди. Улар "Атлетико", "Ливерпуль" ва "Наполи".
Мусобақа ярим финал босқичидан бошланади ва ғолиб жамоалар финалда беллашишади. Мағлублар эса учинчи ўрин учун баҳсда майдонга тушишади.
Турнир ўйинлари 1 ва 2 август кунлари ўтказилади.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Аргентина ЖЧ-2026дан четлатилиши мумкин
Ла Лига. Рафиньянинг дубли "Барселона"га "Осасуна" устидан ғалабани тақдим этди
Эрлинг Ҳоланд Криштиану Роналдуни қувиб ўтиб, АПЛ рекордини янгилади
Туркия Суперлигаси. Шомуродовнинг гол ва ассисти "Башакшехир"га меҳмонда "Самсунспор" устидан ғалабани тақдим этди
Фикрлар