

Sky Sports хабарига кўра, «МЮ» тез орада «Челси» ўйинчиси билан 2028 йилгача – 5 йиллик шартнома имзолагани ҳақида расман эълон қилади. Инсайдер Фабрицио Романонинг ёзишича, манчестерликлар 24 ёшли хавбек трансфери учун 55+5 миллион фунт тўлайди. Англиялик ўйинчининг «МЮ»даги ҳафталик маоши 250 минг фунтни ташкил этиши хабар қилинган.



