Массимилиано Аллегри: "Ҳакамларни тинч қўйиш керак, майдондаги асосий фигура - футболчилар"

Narzulla Saydullayev
12 сен 2022
"Ювентус" бош мураббийи Массимилиано Аллегри "Салернитана"га қарши (2:2) дурангдан кейин ўз фикрларини билдирди.

- Бу жуда ёмон ўйин бўлдими? Йўқ, сизлар ўйинни кўрасизлар, аммо томоша қилмайсиз. Дастлабки 20 дақиқа жуда яхши ўтди, аммо кейин гол ўтказдик... Ҳеч қачон ҳакамлар билан гаплашмайман, бизнинг голимизни ҳисоблашмади, бу факт. Шунчаки видеотакрорни яна бир бор кўришни хоҳлардим. Аммо ҳакамларни тинч қўйиш керак, майдондаги асосий фигура - футболчилар. Иккинчи тайм учун йигитларимга раҳмат. ЕЧЛ баҳсига мағлубият билан эмас дуранг билан тайёргарлик кўрдик, булар бутунлай бошқа-бошқа нарсалар, — деди Аллегри DAZN телеканалига.



Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: DAZN