"Машъал": "Сўғдиёна"га қарши жиддий тайёргарлик кўрилмоқда

Narzulla Saydullayev
9 окт 2017
"Машъал" жамоаси олий лиганинг навбатдаги баҳсини Муборакда "Сўғдиёна" жамоасига қарши ўтказади.

"Газчилар" 6 октябрдан бошлаб "Сўғдиёна"жамоасига қарши жиддий тайёргарлик кўрмоқда. Жамоа машғулотларни Баҳром Вафоев марказий ўйингоҳида кунига икки маҳалдан ўтказмоқда. Айни пайтга келиб жамоа таркибида барча футболчилар оптимал ҳолатдалар.

Эслатиб ўтамиз, "Машъал" 24-тур баҳсини 13 октябрь куни Муборакда Жиззахнинг "Сўғдиёна" жамоасига қарши ўтказади.

"Машъал"нинг ўз қароргоҳидаги  машғулотларидан фото лавхалар



Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: fcmashal.uz