"Машъал" "ПФЛ кубоги-2014" соҳибига айланди

Narzulla Saydullayev
20 фев 2014
ПФЛ кубоги-2014 мусобақасининг ҳал қилувчи учрашуви бўлиб ўтди.
Учрашувнинг 14-дақиқасида Отабек Нарзуллаев ҳисобни очди. Биринчи бўлим сўнггида Виктор Клишин муборакликларнинг устунлигини иккитага етказди - 0:2.

85-дақиқада Баҳодир Муртазоев ҳисобни йириклаштирди - 0:3. Ўйин тугаши арафасида Карим Нурматов жавоб тўпини киритди - 1:3.

Учрашув шу ҳисобда якунланди ва "Машъал" 2014 йилги ПФЛ кубоги соҳибига айланди.

"Обод" - "Машъал" 1:3
Голлар:
Карим Нурматов 89 - Отабек Нарзуллаев 14, Виктор Клишин 45, Баҳодир Муртазоев 85.
"Обод":Бекзод Омонуллаев, Ғайрат Умиров, Артур Абдураҳмонов, Дониёр Ҳасанов, Шерзод Жамиков, Бахтиёр Ҳасанов, Обид Ҳакимов, Мирзоҳид Мирсаидов, Камолиддин Тожибоев, Билолхон Тошмирзаев, Фаррух Мирюнусов.
"Машъал":
Ботир Носиров, Саламат Қуттибоев, Дилявер Ваниев, Қаҳрамон Баҳодиров, Зафар Тўраев, Отабек Нарзуллаев, Жаҳонгир Абдумўминов, Сирож Ҳамроев, Жамшид Ҳасанов, Виктор Клишин, Зоҳир Қўзибоев.

Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: championat.asia