"Машъал" 2011 йил Жаҳон чемпионатига борган футболчи билан икки йиллик шартнома тузди

Narzulla Saydullayev
6 янв 2018
Муборакнинг "Машъал" жамоаси янги мавсум олдидан иккинчи трансферни амалга оширди.

Бу ҳақда расмий сайти хабар берди.

Ўтган мавсумда "Нефтчи" таркибида ўйнаган Муҳсин Убайдуллаев "Машъал" билан икки йиллик шарномага қўл қўйди. 2011 йил Мексикада ўтган U-17 Жаҳон чемпионатида қатнашиб қайтган футболчи "газчилар" сафида икки йил тўп тепади.

Эслатиб ўтамиз, "Машъал" Убайдуллаевдан олдин "Қизилқум" ярим ҳимоячиси Акрам Баҳриддинов билан шартнома имзолаган эди.



Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: championat.asia