"Машъал-2" Қашқадарё вилоят ҳоким кубогида 3-ўрин учун ўйнайди

Кеча Қаршида вилоят ҳокими кубоги учун икки ярим финал баҳси бўлиб ўтди.
Биринчи ўйин "Машъал-2" ва "Насаф" (ёшлар) ўртасида кечди.

Кескин ва муросасиз баҳснинг асосий вақтида ғолиб номи аниқланмади. Асосий вақтда 2:2 ҳисобида дуранг ўйнаган жамоалар қўшимча ярим соатликда майдонга тушишди. Бу вақт оралиғида ҳам ҳар икки жамоа биттадан тўп киритди ва тенглик сақланиб қолди. Баҳс эса жангавор 3:3 ҳисобидаги дуранг билан якунланди. Ғолиб номини аниқлаш учун пенальтилар сериясига ўтилди. Бунда омад майдон эгаларига кулиб боқди. "Машъал-2" битта пенальтини амалга оширишда хатоликка йўл қўйди. Пенальтилар сериясида эса ҳисоб 5:4 "Насаф" ёшлари фойдасига.

Қашқадарё вилояти ҳокими кубоги.
Ярим финал. 05.02.2015

"Насаф" (ёшлар) - "Машъал-2" 3:3 (1:2, 2:2, 3:2, 3:3) пенальтилар серияси: 5:4
Голлар:
Шамсиддин Саъдуллаев, Шокир Юлдашев, Санжар Аҳмедов.

Энди жамоамиз 7 февраль куни Қаршида учинчи ўрин учун баҳсда майдонга тушади. Бунда биринчи лигамиз  "Шўртан" ёшларига қарши ўйин ўтказади.

Манба: fcmashal.uz