Маруан Феллайни Белгия терма жамоасига ёрдам бера олмайди

Tolibjon Qosimov
9 ноя 2016
"Манчестер Юнайтед" ярим ҳимоячиси Маруан Феллайни Голландия билан ўртоқлик ўйинида Белгия терма жамоасига ёрдам бера олмайди.
Бу ҳақда "AFP" хабар берди. Бундан ташқари, футболчи ЖЧ-2018 саралаши доирасидаги Эстония билан ўйинни ҳам ўтказиб юборади. Феллайни "Суонси" билан ўйин (3:1)да жароҳат олган эди. У терма жамоага келди, лекин тиббий текширув уни майдонга туша олмаслигини кўрсатди. Энди Маруан даволаниш учун клубга қайтади.

Tolibjon QosimovМуаллиф
Манба: AFP