Мартинес: "Батшуайи - Европанинг энг яхши қишки трансфери"

Aslanov Jasurbek
19 фев 2018, 20:45
Бельгия терма жамоаси бош мураббийи Роберто Мартинес қишки трансфер ойнасида "Челси"дан Дортмунднинг "Боруссия" клубига ўтган Миши Батшуайининг ўйини ҳақида фикр билдирди.

"Батшуайи - Европанинг энг яхши қишки трансфери. Энди у ўзини эркин ҳис қилмоқда. Миши кўзини юмиб гол уряпти" - дейди Мартинес.

Батшуайи мавсум охиригача ижара асосида "Боруссия" шарафини ҳимоя қилади. 24 ёшли ҳужумчи Бундеслиганинг 3та ўйинида 3та гол уришга муваффақ бўлди.


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: La Dernière Heure