Мартинелли "Арсенал"даги рақобат ҳақида гапирди
12 сен 20:57
Янгиликлар


Мартинелли "Арсенал"даги рақобат ҳақида гапирди
"Арсенал"нинг бразилиялик вингери Габриэл Мартинелли журналистларга Лондон жамоасидаги жиддий рақобат ҳақида тўхталиб ўтди.
Мартинелли "The Mirror" нашрига берган интервьюсида "Арсенал"даги рақобат билан боғлиқ вазият Бразилия терма жамоасидагига ўхшашлигини айтди. Футболчи титулларни қўлга киритишда ёрдам бера оладиган сифатли футболчилар жамоа учун муҳим эканини таъкидлади.
"Мадуэке ва Эзенинг келганидан жуда хурсандман. Ёнимизда шундай яхши ўйинчилар борлигидан мамнунмиз. Мавсумда кўп ўйинлар бўлади, улар давомида кўп нарса содир бўлиши мумкин", – дея қўшимча қилди Мартинелли.
Эслатиб ўтамиз, Габриэл Мартинелли жорий мавсум "канонирлар" сафида Англия чемпионатида 2 ўйин ўтказди. Бразилиялик футболчининг "Арсенал" билан шартномаси 2027 йилнинг июнигача амал қилади.
Ўхшаш янгиликлар

Фикрлар