

"Ўзбекистон — мундиалга борадиган жамоа. Бу катта натижа. Доминикан Республикаси эса йўқ. Доминикан терма жамоасида хорижда ўйнайдиган футболчилар кўп. Икки мамлакат ўртасидаги фарқ шу. Икки рақиб ҳам бизга жиддий қаршилик кўрсатади", – деди Марсело Бьелса.
Ўзбекистон – Уругвай учрашуви 13 октябрь куни Малайзиянинг Малакка шаҳридаги "Ханг Жебат" стадионида бўлиб ўтади. Учрашув Тошкент вақти билан 17:45 да бошланади.




