

“Марсель” жамоа вингери Флориан Товенни сотиб юборишни хоҳламоқда. Клуб унга 28 млн евро нарх белгилади. Товенга қизиқиш билдираётган “Астон Вилла”дан айнан шунча сумма талаб қилинган.
28 ёшли француз жорий мавсум Лига 1 доирасида 9 та ўйинда қатнашиб, 3 та гол урди ва 5 та голли узатма берди.



