

Ушбу баҳсни ўзбекистонлик ҳакамлар гуруҳи бошқариб бораётган эди. Бош ҳакам Илгиз Танташевга қанотларда Андрей Цапенко ҳамда Тимур Гайнуллин ёрдам беришаётганди. Ўйин бошида икки жамоа футболчилари ўртасиаги тўқнашувда Танташев ҳам жароҳат олди. Бош ҳакамга тиббий ёрдам кўрсатилишига қарамасдан ўзбекистонлик рефери учрашувни бошқара олмаслигини маълум қилди. Унинг ўрнини тўртинчи ҳакам Гленн Ниберг эгаллади.
Вазият видеосини Телеграм каналимиздан кўчириб олишингиз мумкин: @championatasia





