UZ

Сўнгги янгиликлар

19:53"Сабаҳ" — "Туран". Раҳмоналиев асосий таркибда  0 19:35Суперлига. "Нефтчи" – "Динамо" 1:1 (матнли транлсяция)  19 19:26Зиданнинг 27 ёшли ўғли Люка спорт фуқаролигини Жазоирга ўзгартирди  0 19:00Суперлига. "Бухоро" – "Навбаҳор" 5:0 (матнли трансляция)  76 18:55Суперлига. "Хоразм" ўз уйида "Қўқон-1912" билан дуранг ўйнади  11 18:41"Реал" — "Эспаньол". Таркиблар маълум  12 18:35АПЛ. "Ливерпуль" Мерсисайд дербисида қийин ғалабага эришди  11 17:42"Хоффенхайм" — "Бавария". Таркиблар маълум  1 17:08Футзал. Ўзбекистон Фаластинни тор-мор этди  16 16:41Рубен Санчес: "Мухлисларимизни яна бир бор ранжитишга ҳаққимиз йўқ эди"  0 16:02Тимур Кападзе Хитой мураббийи бўлиши ҳақидаги саволга аниқ жавоб берди  53 14:12"Шўртан" ва "Пахтакор" ўртасида нурсиз дуранг қайд этилган ўйиндан ФОТОГАЛЕРЕЯ  1 13:45ОКМК "Бунёдкор"ни йирик ҳисобда мағлуб этган ўйиндан ФОТОГАЛЕРЕЯ  0 12:40Тез орада Хитой бош мураббийи эълон қилинади, якуний уч номзод орасида Кападзе бор  38 12:02Хуршид Ғиёсов: "Терма жамоадан чақирув олсам хурсанд бўламан ва ватан учун боримни бераман"  13

“Марокаш эртаги”ни эслатиб юбординг Ўзбекистон U-20 Янгиликлар

“Марокаш эртаги”ни эслатиб юбординг Ўзбекистон U-20

Халқ қалбидан жой олиш бахти ҳар кимга ҳам насиб этмайди.

Яқингача Равшан Ҳайдаров бошчилигидаги Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси ҳақида ҳеч ким билмасди. 

“Марокаш эртаги”ни эслатиб юбординг Ўзбекистон U-20.


Ижтимоий тармоқларда, сайтларда терма ҳақидаги хабарлар остидаги изоҳларнинг деярли барчаси ижобий ва самимий тарзда қолдирилган. Мухлислар, ёшу қари умуман барча йигитларга ажойиб ғалабалар учун, мардона кураш учун миннатдорчилик билдирмоқда. Терма жамоамизнинг ўйинлари, йиқилиб қайта тура олиши ва йигитларнинг ғалабаларни ўзига хос тарзда нишонлашлари менга Қатарда бўлиб ўтган ЖЧдаги “Марокаш эртаги”ни эслатиб юборди. Ҳиссиётлар ҳам ўхшаш. Голни сажда қилиш орқали нишонлаш. 

Терма етакчиларидан бири Аббосбек Файзуллаевнинг ғалабани онаси билан бирга нишонлаши ҳаммаси ажойиб. Дарвозабонимиз Отабек Боймуродовнинг ўзини тутиши, доимий табассум билан ҳаракат қилиши (Яссин Бунуга ўхшатдим) қалтис, босим кучайган вазиятларда шерикларига хотиржамлик тақдим қилаётгани айни ҳақиқат.


 Австралияга қарши ўйинда ҳисобда ортда бораётканимизда ҳам терма аъзоларининг кўзларида хотиржамлик кўриниб турганди. Мундиал масаласи ҳал бўлаётган дақиқаларда ортда бораётиб гол уриб кейин пенальтилар церийасида ғалаба қозониш учун маҳоратнинг ўзи камлик қилади. Йигитлар руҳий томонлама анча улғайишган, бу борада футболчиларнинг оила аъзоларига, ота-оналарига алоҳида «respect».

Бугунги ўйин ҳақида.

Финал остонасида Жанубий Кореяда ҳам бизникиларда ҳам босим йўқ. Асосий вазифа уддалаб бўлинган. Корейсларнинг ўйин услуби, тахминий ўйин картинаси, устун ва камчиликлар булар хусусида тўхталмайман. Бироз олдин сайтимизда ўйин превюси тақдим этилди.

Халқ оғзаки ижодида бир ибора бор “эртакларнинг якуни яхшилик билан тугайди”. Йигитлар аллақачон эртак яратиб бўлишди, давомини эса бугун 19:00 да «Бунёдкор» стадионида ёки Узрепорт Тв орқали кўришингиз мумкин бўлади.

Жалолиддин Халилов.

Рейтинг: +11   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика