UZ

Сўнгги янгиликлар

21:13"Барселона" асосий ҳимоячиси билан шартномани узайтирди  0 21:00Суперлига. "Бухоро" – "Қўқон-1912" 1:0 (матнли трансляция)  7 20:54Суперлига. "Нефтчи" "Машъал"ни тотал устунлик билан ютди ва етакчиликни қўлга олди  37 20:20Жезуш: "Стадиондаги мухлисларнинг 80 фоизи Роналду учун келади"  11 19:49Манба: "Челси" Жексонни ижарага беради  0 19:20Жо Коул АПЛ мавсум фаворитини айтди  2 18:46"Наполи" Довбикни сотиб олмоқчи  1 18:21Лукаку: "Жароҳатлар – футболнинг бир қисми"  0 17:312 ўриндиққа 3 одам  6 17:19"Аяччо" банкротлик жараёнини бошлади  3 17:00“Трастбанк” кичик бизнесни ривожлантириш учун НАҚД ПУЛда 1 млрд сўмгача кредит ажратади  7 16:29"Челси" учинчи либосини тақдим этди  1 16:00Марказий Осиё. "Қайрат" ютқазди, "Истиқлол" кубокдан чиқиб кетди, ўзбекистонлик Марадона эса топ-ассистентлардан бирига айланди  1 15:45Павар "Интер"дан кетиши мумкин: Франция ёки Саудия Арабистони?  0 15:16"Қайрат" "Селтик" тўсиғидан ўтса, неча миллион доллар ишлаб олади?  13

Марокаш 2030 йилги жаҳон чемпионати учун дунёдаги энг катта стадион қурмоқчи Янгиликлар

Марокаш 2030 йилги жаҳон чемпионати учун дунёдаги энг катта стадион қурмоқчи

Теглар :  МарокашЖЧ-2030
Марокаш 2030 йилги жаҳон чемпионати учун қуришни режалаштирган янги стадион лойиҳасини тақдим этди.

"The Sun" нашрининг ёзишича, стадион "Grand Stade de Casablanca" деб номланади. Арена трибуналари 115 минг томошабинга мўлжалланган бўлиб, бу ЖЧ мусобақаларини қабул қилган энг йирик стадион бўлади. Стадион Ал-Мансурия шаҳрида қурилади.

Марокашликлар ушбу стадион қурилиши орқали ЖЧ-2030 финалига мезбонлик ҳуқуқини қўлга киритмоқчи. Шунингдек, Испания ҳам финални Мадрид ёки Барселонада ўтказишга умид қилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, футбол бўйича жаҳон чемпионати илк бор уч қитъа ва олтита давлатда ўтказилади. 2030 йилги жаҳон чемпионатидаги аксарият ўйинлар Марокаш, Испания ва Португалияда ўтказилади. Жанубий Америкада учта ўйин бўлиб ўтади. Очилиш ўйини Уругвайда бўлиб ўтади ва унда маҳаллий терма жамоа иштирок этади. Шунингдек, Аргентина ва Парагвай терма жамоалари ҳам очилиш ўйинларини ўз юртларида ўтказади.

Рейтинг: +5   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика