Марко Станоевич: "Сўнгги дақиқалардаги хатоларимиз туфайли "Пахтакор" бизни жазолади"
12 мар 2021 15:46
Янгиликлар
Марко Станоевич: "Сўнгги дақиқалардаги хатоларимиз туфайли "Пахтакор" бизни жазолади"
Қаршининг "Насаф" клуби Coca Cola Суперлиганинг биринчи турида ўз майдонида "Пахтакор"га 2:3 ҳисобида мағлуб бўлди.
Мазкур учрашувдан сўнг "аждарлар"нинг тажрибали футболчиси Марко Станоевич фикрларини билдириб ўтди.
"Кўрганингиздек, ўйин қизиқарли ва шиддатли бўлди. Ўйлайманки, стадионга келган мухлислар ҳам зерикиб қолишмади. Биз яхши ўйнадик. Кўплаб вазиятлар яратдик. Сўнгги дақиқалардаги хатоларимиз туфайли "Пахтакор" бизни жазолади. Мағлубиятга учрашимизнинг асосий сабабларидан бири шу, деб ўйлайман.
Таркиб? Ўтган йили ҳам жамоамизда ёш футболчилар кўп эди. Шунга қарамасдан, биз кумуш медалларга эга чиққандик. Демак, бу борада муаммо йўқ"- дейди Станоевич.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Расман: Тимур Кападзе — "Навбаҳор" бош мураббийи!
Ла Лига. "Реал" меҳмонда "Жирона"ни мағлуб эта олмади
Расмий хабар: Исломбек Исмоилов — "Нефтчи" бош мураббийи
Эшитдик-да! "Навбаҳор" тез орада янги мураббийни таништиради
Фикрлар