Марко Ройснинг кейинги манзили аниқ бўлди

Administrator
17 июл 2024
Футболчи узоқ йиллик фаолиятидан сўнг "Боруссия Д"ни тарк этганди.

"Боруссия Дортмунд" клуби собиқ футболчиси Марко Ройс АҚШга йўл олади. Бу ҳақда таниқли инсайдер Фабрицио Романо маълум қилди.

Ройс тез орада "Лос Анжелес Гэлакси" клуби футболчисига айланади. Ҳозирда ҳал қилиниши керак бўлган бир неча кичик масалалар бор. Шундан сўнг, Ройс "Лос Анжелес Гэлакси" сафига қўшилади. 

Маълумот учун, Ройс ўтган масум Бундеслигада 26 ўйинда майдонга тушиб, 6 та гол ва 6 та ассист қайд этганди.


AdministratorМуаллиф
Манба: twitter.com/FabrizioRomano