

«Яқин орада биз Марконинг шартномаси бўйича қарорни қабул қиламиз. Менимча, бунга ўн кунча кетади»,-деди Ханс-Йоахим Вацке.
Германиялик футболчининг жамоаси билан амалдаги шартномаси ёзда якунланади. Ройс «Боруссия» сафида 2012 йилдан бери ҳаракат қилиб келади. У дортмундликлар сафида жами 380 та учрашувда майдонга тушиб, 161 та гол уришга эришган.



