UZ

Сўнгги янгиликлар

15:55Норвегия 99,9% ЖЧда! Эстонияга қарши кечган қийин ўйин тақдири 6 дақиқа ҳал қилинди!  0 15:35Миср ва Ўзбекистоннинг ўйин услублари ўхшаш бўлганми? Эктор Купердан жавоб  0 15:18А Сериянинг октябрдаги энг яхши футболчиси оғир жароҳат олди ва Африка Миллатлар Кубогини ўтказиб юборади  0 14:491995 йилги Нигерия билан ўйинлар, Кападзенинг дебюти, Наманганда меҳмон Уганда — Африка вакиллари билан ўйинларни эслаймиз  0 14:29Қатар ва Саудия Арабистони клублари Модричга даъвогарлик қилмоқда  0 14:00Абрамовнинг "Динамо"си тарих остонасида: ким совринли ўринлардан четда қолади?  7 13:38Меҳди Тареми: "Ўзбекистон даражаси нуқтаи назаридан кичик жамоа эмас, улар жуда сифатли футбол кўрсатади"  6 13:10Криштиану Роналду фаолиятида илк бор Португалия термаси сафида қизил карточка олди  10 12:52"Севинч" — 17 карра Ўзбекистон чемпиони!  3 12:31Рафинья индивидуал машғулотларга қайтди  1 12:04Миср етакчиларидан бири Ўзбекистонга қарши ўйнамайди  2 11:43Сака "Арсенал"нинг чемпионлиги ҳақидаги гап-сўзларга эътибор бермаслиги айтди  0 11:20Ўзбекистон U-16 терма жамоаси Миллий футбол марказида ўқув-машғулот йиғинига киришди  5 10:44"Манчестер Юнайтед" Германия терма жамоаси ҳужумчисини нишонга олди  0 09:53Месси шарафига "Камп Ноу"да унинг ҳайкали ўрнатилади  7

Марко Николич — ЦСКА бош мураббийи! Янгиликлар

Марко Николич — ЦСКА бош мураббийи!

Сербиялик мураббий Марко Николич Москванинг ЦСКА жамоаси билан шартнома имзолади, деб хабар бермоқда Москва футбол клуби матбуот хизмати.

44 ёшли мутахассис билан шартнома 2025/26 йилги мавсум якунига қадар мўлжалланган. 

Жамоа Николич бошчилигида янги мавсумга тайёргарликни 20 июн куни Новогорскдаги қароргоҳида бошлайди.

Николичнинг сўнгги иш жойи "Шабаб Ал Аҳли" бўлиб, у бу клубни 30 май куни тарк этганди. Сербиялик мураббий 2020 йилдан 2021 йилгача Москванинг "Локомотив" жамоасини бошқарган ва Россия Кубогини ютган, миллий чемпионат бронза медалини қўлга киритган.

Душанба куни ЦСКА Владимир Федотов жамоа бош мураббийлигидан озод этилганини эълон қилганди. Федотов "армиячилар" билан Россия Кубогида ғолиб бўлган ва миллий чемпионатда 2-ўринни банд этганди. "Қизил-кўклар" мавсум якунига кўра 6-поғонани эгаллаган эди.

Рейтинг: +2   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика