Марко Асенсио АПЛ клубига ўтишга розилик берди
31 май 2023 07:50
Янгиликлар
Марко Асенсио АПЛ клубига ўтишга розилик берди
“Реал Мадрид” Марко Асенсио Англияга кўчиб ўтишга яқин.
Аввалроқ Мадриднинг янги шартномасига рози бўлмаган Марко “Астон Вилла” билан деярли келишувга эришиб бўлди. Унинг янги жамоасидаги маоши 8 миллион евро бўлади. Испанияликнинг “Реал Мадрид” билан шартномаси ёзда якунланади ва Бирмингем жамоасига текинга ўтади.
Марко Асенсио жорий мавсумда барча мусобақаларда 50 та учрашувда майдонга тушди ва рақиблар дарвозасини 12 марта аниқ нишонга олган. У фаолияти давомида Мадрид жамоаси билан 16 та турнирнинг бош совринига эга чиққан.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Суперлига. "Пахтакор" "Насаф"ни мағлуб этиб, турнир жадвалида ортда қолдирди
Суперлига. Бугун 3 та учрашув бор
ФИФА Роналду мухлисларининг танқидлари ортидан Жаҳон чемпионати постерини ўчириб ташлади
Рўзиқул Бердиев "Пахтакор" майдонидаги мағлубиятдан кейин нималар деди?
Фикрлар