UZ

Сўнгги янгиликлар

09:26Португалия терма жамоаси устози Роналдунинг қизили ҳақида фикр билдирди  3 09:20Испания терма жамоасининг собиқ бош мураббийи: "Бундай хатти-ҳаракатлари билан Ямал чўққида узоқ туролмайди"  1 09:00Мбаппе ушбу натижага эришган тарихдаги иккинчи футболчи  1 08:32Португалия ЖЧ-2026 га чиққан тақдирда Роналду биринчи турни ўтказиб юборади  1 08:06"Ал Айн Кубоги". Бугун терма жамоамиз Салоҳ бошчилигидаги Мисрга қарши баҳс олиб боради  5 07:41ЖЧ-2026 саралаши. Африка қитъасида ярим финал учрашувлари бўлиб ўтди  0 02:42ЖЧ-2026 саралаш. Италия имкониятни сақлаб қолди, Франция ҳал қилди, Роналду қизил олди ва бошқа натижалар  18 01:26Оскар фаолиятини якунлаши мумкин  0 00:54"Бавария" Нойер билан шартномани узайтирмоқчи  0 00:38Камавинганинг ҳолатига бугун баҳо берилади  0 00:13U-17 Жаҳон чемпионати. Ўзбекистон Хорватияга қарши ўйинга тайёргарликни давом эттирмоқда  0 23:57ЖЧ-2026 саралаши. Норвегиядан йирик ғалаба, Холанддан дубль ва мавсумдаги 30-гол  3 23:32ЖЧ-2026 саралаши. "Омадсиз"лар дербисидаги биринчи ўйинда дуранг  3 23:07"Ал Айн Кубоги". Эрон Кабо-Вердени пенальтилар сериясида мағлуб қилди ва финалга йўлланма олди  5 22:53Машарипов умумий гуруҳ машғулотларига қайтди  4

Марказий ўйинда ютқазмаган мураббий, легионер посбон ва "Андижон" ҳужумчиси — Суперлигада 11-турнинг энг яхшилари Янгиликлар

Марказий ўйинда ютқазмаган мураббий, легионер посбон ва "Андижон" ҳужумчиси — Суперлигада 11-турнинг энг яхшилари

Championat.asia сайти Ўзбекистон Суперлигаси 11-турининг энг яхшиларини аниқлади.

Championat.asia сайти талқинига кўра 11-турнинг энг яхши дарвозабони – Павел Павлюченко ("Пахтакор")

"Пахтакор" бу тур ўз майдонида Наманганнинг "Навбаҳор" клубини қабул қилди ва дуранг ўйнади. Учрашув давомида Павлюченко дарвозасидан тўп олиб чиқмади ва бир неча бор жамоаси жонига ора кирди. Айниқса, биринчи таймдаги сейвлари ёдда қоларли бўлди. Шу тариқа Павлюченко турнинг энг яхши посбони сифатида эътироф этилди.



Championat.asia сайти талқинига кўра 11-турнинг энг яхши мураббийи – Самвел Бабаян ("Навбаҳор")

Самвел Бабаян қўл остидаги "Навбаҳор" бу тур Тошкентга сафар уюштириб "Пахтакор" билан 0:0 ҳисобида дуранг қайд этди. "Пахтакор"га сафарда мағлуб бўлмаган Самвел Бабаян шогирдлари бу мавсум Суперлигада ютқазмаган ягона жамоа бўлиб турибди. Шундай қилиб, "Пахтакор" билан жанговар дуранг қайд этган "Навбаҳор" устози Самвел Бабаян турнинг энг яхши мураббийи деб топилди.  



Championat.asia сайти талқинига кўра 11-турнинг энг яхши футболчиси – Рустам Турдимуродов ("Андижон")

"Андижон" бу тур сафарда "Қизилқум"га қарши ўйнади ва 3:3 ҳисобида дуранг қайд этди. Четлатишлар туфайли камчиликда қолган "бургутлар" шу куни жуда қийин дурангга эришишди. Меҳмонлар ҳужумчиси Рустам Туримуродов 44 ва 78-дақиқаларда тўп киритиб, жамоасининг мағлубиятга учрамаслигига катта ҳисса қўшди. Шу тариқа Рустам Турдимуродов 11-турнинг энг яхши футболчиси деб топилди.  




Championat.asia сайти талқинига кўра 11-турнинг энг чиройли голи муаллифи – Рустам Турдимуродов ("Андижон")

Рустам Турдимуродовнинг 44-дақиқада урган голи жуда ҳам чиройли чиқди ва championat.asia сайти талқинига кўра, турнинг энг чиройли голи деб топилди.


 

Рейтинг: +6   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика