Марек Гамшик: "Мақсадимиз – Скудетто ва Италия кубогини ютиш"

Aziz Tukhtamuradov
21 июл 2014
«Наполи» футболчиси Марек Гамшик келаси мавсумда клуб олдига қандай вазифалар қўйилишини айтиб ўтди.

"Ўтган мавсумга нисбатан яхшироқ натижа кўрсатишни истаймиз. Мақсадимиз - Скудетто ва Италия кубогини ютиш. Шунингдек, Чемпионлар Лигасида ҳам узоқроққа бормоқчимиз.


"Ювентус"да мураббий ўзгаргани уларнинг чемпионлик учун курашишлари учун умуман ҳалал бермайди. Улар чемпионлик учун энг асосий даъвогар ҳисобланадилар", - дейди словакиялик футболчи.

Aziz TukhtamuradovМуаллиф
Манба: sports.ru