Марат Бикмаев ва Саҳоб Рашидов "Динамо" билан хайрлашди

Alisher Ostonov
2 янв 2023
Ўтган мавсумда Суперлигада сўнгги ўринни эгаллаган "Динамо" таркибида ўзгаришлар давом этмоқда.

Бу йил Про лигада қатнашадиган самарқандликлар сафини Саҳоб Рашидов ва Марат Бикмаев тарк этди. Аввалроқ мавсум тугаши билан уч нафар легионер Милое Прекович, Михайло Йованович, Евгений Чумак жамоа билан хайрлашганди.

Маълумот учун, "Динамо" 5 январь санасидан Тошкентда янги мавсумга тайёргарликни давом эттиради. Йиғин доирасида бир қатор ўртоқлик учрашувлари ўтказиш режалаштирилган.


Alisher OstonovМуаллиф
Манба: championat.asia