

Championat.asia сайти журналистининг "Катанец олдига аниқ вазифа қўйилдими? Ёки Осиё Кубоги ЖЧ йўлида қурбон қилинадими?" мазмунидаги саволига Равшан Эрматов қуйидагича жавоб қайтарди:
- Йўқ. Катанец олдига вазифа қўйилди - Жаҳон чемпионатига чиқиш. Ушбу вазифа бир неча босқичда бажарилади. Осиё Кубогидек катта мусобақа қурбон қилинмайди. Катанец ҳам айтиб ўтди ҳар бир машғулотда ғолиб бўлишни истайман деб. Демак биз ҳар бир ўйинда ғалаба қозониш учун майдонга тушамиз.



