Мануэль Пеллегрини: "Туре жамоамиз учун жуда муҳим футболчи"
"Манчестер Сити" бош мураббийи Мануэль Пеллегрини Яя Туре борасидаги миш-мишларга ойдинлик киритиб ўтди.
Сўнгги вақтларда ОАВларида Яя Турени сотилади деган хабарлар авж олган. Лекин биз бу масалани кўриб ҳам чиқмаганмиз. Яя Туре "Манчестер Сити" учун жуда муҳим футболчи саналади.