

Жамоа матбуот хизматининг хабарига кўра, ҳужумчи жиддий жароҳатдан қочиб қолди ва Африка Кубогининг чорак финал баҳсини қабул қилишга тайёр.
Садио Кабо-Верде (2:0)га қарши қитъа турнирининг 1/8 финал ўйини пайтида жароҳат олди. У рақиб дарвозабони билан тўқнашиб кетди, шундан сўнг шифохонага ётқизилди. Шифокорлар юлдуз ўйинчидан жиддий жароҳат топишмади ва унга майдонга қайтишга рухсат беришди.
Сенегал ва Экваториал Гвинея терма жамоалари ўртасидаги 1/4 финал ўйини 30 январга режалаштирилган.


