Манчини мағлубиятдан сўнг фикрларини билдирди

Aziz Tukhtamuradov
16 июн 2023
Италия терма жамоаси бош мураббийи Роберто Манчинининг фикрича, жамоа Испанияга қарши ўйинда (1:2) ўз даражасида ўйнамади.

"Испания ғалабага лойиқ ўйнади - гарчи улар оирида гол уришган бўлсада. Улар яхшироқ ҳаракат қилишди. Биз бироз бошқачароқ ўйинга тайёргарлик кўргандик. Лекин режалаштирган ишларимизни бажара олмадик, айниқса иккинчи бўлимда. 

Йигитлар қўлларидан келган барчасини қилишди. Биз афсусланишимиз мумкин бўлган жиҳатлар бор. Балки биз ўз даражамизда ўйнай олмадик. Якшанба куни биз барчасини тўғри амалга оширишимиз керак, ҳудди аввалгидек", - деди Манчини. 


Aziz TukhtamuradovМуаллиф
Манба: Football Italia