

OPTA хабарига кўра, бунга қадар Робертонинг Италияси қайд этган натижа ўтган асрнинг 70 йилларида юзага келган. Ўшанда "мовий гвардия"ни Фульвио Бернардини бошқарганди.
Манчини келганидан кейин Италия Саудия Арабистонини мағлуб этди (2:1), Голландия (1:1) ва Польша (1:1) термалари билан дуранг ўйнади, Франция (1:3) ва Португалия (0:1) термаларига эса мағлуб бўлди.
Роберто Италия термаси бошқарувини шу йилнинг май ойида ўз қўлига олганди.



