

Футболчининг хочсимон боғламида узилиш содир бўлган. Ҳимоячининг оёғи операция қилинди ва энди 27 ёшли ҳимоячи камида бир йилни футболдан ташқарида ўтказади.
Маълумот учун, Мартинес «Манчестер Юнайтед»га 2022 йилда «Аякс»дан келганди. Ҳимоячи жорий мавсум барча мусобақаларда 32 та учрашувда майдонга тушди. Унинг ҳисобида 2 тадан гол ва голли узатма бор.




