"Манчестер Юнайтед" Погбага ҳафтасига 500 минг фунт тўлашга тайёр
18 июн 2019 10:54
Янгиликлар
"Манчестер Юнайтед" Погбага ҳафтасига 500 минг фунт тўлашга тайёр
МЮ Поль Погбани сақлаб қолишга ҳаракат қилмоқда.
Манкунианлар 26 ёшли футболчига ҳафтасига 500 минг фунт стерлинг маошни ўз ичига олган янги шартнома таклиф қилишмоқчи. Погбанинг амалдаги шартномасига мувофиқ эса футболчи ҳозирда ҳафтасига 280 минг маош оляпти.
Олдинроқ, хавбек янги чақирувлар пайти келганлигини айтиб ўтган эди.
Француз футболчисига "Реал" ва "Ювентус" клублари қизиқмоқда, аммо ярим ҳимоячига 89 миллион фунт берадиган клуб топилмаса, МЮ футболчини ўз таркибида сақлаб қолмоқчи.
Поль Погба 2018/19 йилги мавсум МЮ либосида 47та ўйин ўтказиб, 16та гол ва 11та самарали узатмани амалга оширган.

Ўхшаш янгиликлар
00:46
3:0 дан кейин хотиржамликка ўрин йўқ! Арбелоа "Ман Сити"га қарши жавоб ўйинидан нима кутмоқда? 2
championat.asia
Ўзбекистон Суперкубоги. "Нефтчи" — 2026 йилги Ўзбекистон Суперкубоги соҳиби.
Ла Лига. "Барселона" ўз майдонида "Севилья"ни тор-мор этди
Камолиддин Тожиев: "Эртанги ўйинга 100 фоиз шаймиз. Пенальтилар сериясига тайёрланмадик" (тўлиқ матбуот анжумани)
Opta. EЧЛ учун асосий даъвогарлар рейтингини қайтадан тузиб чиқди
Фикрлар