

"The Telegraph" хабарига кўра, бельгиялик футболчини "Манчестер Юнайтед" сотиб олишга ҳаракат қилмоқда. Манкунианликлар уни таркибига қўшиб олиш учун Аарон ван-Биссакани сотишга ёки ижарага беришга тайёр. Айни дамда англиялик футболчини "Кристал Пэлас" 10 миллион фунт эвазига сотиб олишга тайёр турибди.
30 ёшли футболчи учун "Юнайтед" 15 миллион евро тўлашга тайёр. Ўтган мавсумда Менье Бундеслиганинг 17 ўйинида қатнашиб, 4 голга ассист бўлди.



