"Манчестер Юнайтед" Игало бўйича бир тўхтамга келди

Alisher
16 мар 2020
Одион Игало танаффусгача "иблислар" раҳбариятига маъқул келиб улгурди.

Шу сабабдан "Манчестер Юнайтед" футболчини сотиб олишга қарор қилди. Тахминларга кўра, клуб "Шанхай Шеньхуа"га Игало учун 6 миллион фунт тўлайди.

"Манчестер Юнайтед"да ўйнаш орзуси сабаб Игало катта маошдан воз кечмоқда. Хитойда у икки баравар кўп маош оларди.

Ҳужумчи ёзга қадар "Юнайтед"да ижара асосида тўп тепади. Хитойга қадар эса "Уотфорд" шарафини ҳимоя қилган.

Одион жорий мавсум МЮ сафида 8та ўйинда майдонга тушиб, 4та гол уришга эришди.


AlisherМуаллиф
Манба: thesun.co.uk