"Манчестер Юнайтед" дарвозабони учун топ-жамоалар курашмоқда

Mirjalol Normatov
6 фев 2019, 22:24
"Бавария" ва "Ювентус" "Манчестер Юнайтед" дарвозабони Дин Хендерсоннинг хизматларига қизиқиш билдирмоқда.

ESPN хабарига кўра, Германия ва Италия жамоалари бир неча мавсумлардан буён голкиперни кузатиб боришмоқда. Унинг трансфери ёзда амалга ошиши мумкин.

21 ёшли Дин "Манчестер Юнайтед" тарбияланувчиси ҳисобланади. Ҳозирда у ижара асосида "Шеффилд Юнайтед" дарвозасини кўриқламоқда. У бу мавсумда 30 ўйинда 31 гол ўтказиб юборди.


Mirjalol NormatovМуаллиф
Манба: ESPN