"Манчестер Юнайтед" "Боруссия" ярим ҳимоячисини нишонга олди

Aslanov Jasurbek
6 июл 2017, 17:43
"Манчестер Юнайтед" бош мураббийи Жозе Моуриньо Дортмунднинг "Боруссия" клуби 21 ёшли ярим ҳимоячиси Юлиан Вайгль хизматларига қизиқиш билдирмоқда.

Маълумотларга кўра, португалиялик мутахассис бу жой учун фақатгина Вайгль билан чекланиб қолмаяпти.

Вайгль жароҳат туфайли сентябрь ўрталаригача майдонга туша олмайди. Футболчи "Аугсбург"га қарши Бундеслиганинг 33-тур учрашувида (1:1) шикастланган эди.

Вайлгь ва немис клуби ўртасидаги шартнома 2021 йилнинг ёзида якунига етади.


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: Daily Mail