"Манчестер Юнайтед" "Эвертон" ҳимоячиси учун "Тоттенхэм" билан рақобатлашмоқда

Sherzod Nurmatov
3 ноя 2025
Премьер-лиганинг катта клублари "Эвертон" ҳимоячиси Жарред Брантуэйтга қизиқмоқда.

"Caught Offside" маълумотларига кўра, "Манчестер Юнайтед" ва "Тоттенхэм" "ирислар" ҳимоячисини диққат билан кузатиб бормоқда. 

"Гудисон Парк"да 2030 йилгача тўп тепиши мумкин бўлган шартномани имзолаган Брантуэйт "Эвертон" келажагининг муҳим қисми ҳисобланади.

"Эвертон" қатъий қарор қабул қилган: клуб Англия терма жамоаси футболчисини сотиш ниятида эмас ва уни тахминан 70 миллион фунт стерлингга баҳоламоқда, бу рақам аввалроқ "Юнайтед"ни чўчитиб юборганди.

23 ёшли англиялик ҳимоячи бу мавсум жароҳати туфайли ўйнамади.


Sherzod NurmatovМуаллиф
Манба: Caught Offside