"Манчестер Сити" Родриго харидидан воз кечди, жамоа ўз вингерини сақлаб қолади
19 авг 00:30
Янгиликлар
"Манчестер Сити" Родриго харидидан воз кечди, жамоа ўз вингерини сақлаб қолади
"Манчестер Сити" Савио Морейрани қўйиб юбормасликка қарор қилди.
Журналист Гильем Балаге хабарига кўра, "шаҳарликлар" 21 ёшли вингерни сотиш фикридан воз кечди. Аввалроқ вингер трансфери бўйича "Тоттенхэм" билан музокаралар олиб борилгани хабар қилинган эди.
Таъкидланишича, бу қарордан сўнг Родригoнинг "Сити"га ўтиши амалга ошмайдиган бўлди. Англия клуби "Реал" ўйинчисини фақат Савио кетган тақдирдагина имзолашни кўзлаган эди. Мадридликлар 24 ёшли футболчи бўйича ҳеч қандай таклиф олмаган.
Савио ўтган мавсум АПЛда29 ўйин ўтказиб, 1 гол урди ва 8 та голли узатма берди.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Аргентина ЖЧ-2026дан четлатилиши мумкин
Ла Лига. Рафиньянинг дубли "Барселона"га "Осасуна" устидан ғалабани тақдим этди
Туркия Суперлигаси. Шомуродовнинг гол ва ассисти "Башакшехир"га меҳмонда "Самсунспор" устидан ғалабани тақдим этди
ФИФА Туркий давлатлар Кубоги. Қулоққа қандай эшитилади?
Фикрлар