"Манчестер Сити" – "Реал" учрашуви ҳаками маълум
10 фев 2025 15:58
Янгиликлар
"Манчестер Сити" – "Реал" учрашуви ҳаками маълум
Сешанба ва чоршанба кунлари Чемпионлар Лигаси ўтиш босқичининг дастлабки ўйинлари бўлиб ўтади.
Марказий ўйин Англияда "Манчестер Сити" ва "Реал" ўртасида кечади. Мазкур учрашув ҳакамлари ҳақидаги маълумотлар УEФА расмий сайтида эълон қилинди.
Майдонда франциялик Клеман Тюрпен бошчилигидаги жамоа иш олиб боради. VAR'да Жером Бризард AVAR'да эса Вилли Делажо фаолият олиб боради.

Маълумот ўрнида, унинг ҳакамлиги остида "Реал" 7 та ўйинда, жумладан, 2022 йилги Чемпионлар Лигаси финалида "Ливерпул"га қарши ўйинда ҳам мағлубиятга учрамаган.
Эслатиб ўтамиз, "Манчестер Сити" – "Реал" учрашуви 11 февраль куни Тошкент вақти билан 01:00 да старт олади.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Ўзбекистон Суперкубоги. "Нефтчи" — 2026 йилги Ўзбекистон Суперкубоги соҳиби.
Ла Лига. "Барселона" ўз майдонида "Севилья"ни тор-мор этди
Камолиддин Тожиев: "Эртанги ўйинга 100 фоиз шаймиз. Пенальтилар сериясига тайёрланмадик" (тўлиқ матбуот анжумани)
Opta. EЧЛ учун асосий даъвогарлар рейтингини қайтадан тузиб чиқди
Фикрлар