"Манчестер Сити" Германия терма жамоасининг 130 миллионлик юлдузи учун курашда "Реал" ва "Бавария"дан олдинда
21 ноя 2024 00:53
Янгиликлар
"Манчестер Сити" Германия терма жамоасининг 130 миллионлик юлдузи учун курашда "Реал" ва "Бавария"дан олдинда
"Манчестер Сити" "Байер" ярим ҳимоячиси Флориан Вирцнинг трансферига яқинлашди.
"Шаҳарликлар" футболчи учун 100 млн фунт стерлингдан ошиқ пул тўлашга тайёр. Амалдаги чемпионлар раҳбарлари клубда қолишга қарор қилган Хосеп Гвардиола билан ишлаш имконияти Вирц учун курашда ҳал қилувчи омил бўлишини кутишмоқда.
Ўйинчини шунингдек "Бавария", "Реал", "Челси" ва "Ливерпуль" ўз сафида кўрмоқчи. Аммо, айнан "Ман Сити" асосий фаворит сифатида тилга олинмоқда. Transfermarkt немисни 130 млн еврога баҳолаган. Хавбек Германия терма жамоаси сафида 29та ўйинда 6та гол уришга эришди.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
ОЧЛ-2. "Андижон" Қатарда "Ал Аҳли"га ютқазди ва мусобақа билан хайрлашди
Элит ОЧЛ. "Насаф" "Ал Иттиҳод"га кичик ҳисобда ютқазиб, плей-оффга чиқиш имкониятини йўқотди
Самвел Бабаян: “Сабр қилсак, “Андижон” фахрланадиган даражадаги жамоага айланади”
"Барселона" собиқ президенти: "Бизда Месси, Хави ва Иньеста борлиги учун ғалаба қозонганмиз. Ёки Европада ҳам Негрейра ғалаба қозониб берганми?"
Фикрлар