"Манчестер Сити" Бонуччини 60 млн. еврога харид қилиши мумкин
Aslanov Jasurbek
19 июл 2016, 12:43
"Ювентус" ҳимоячиси Леонардо Бонуччи 60 млн. евро эвазига "Манчестер Сити"га ўтиши мумкин.
Маълумотларга кўра, "шаҳарликлар" битим шартларини келишиб олиш учун Италия клубига қўнғироқ қилган. Леонардонинг ўзи инглиз клубига ўтишга рози. Агар келишув амалга ошса, ҳимоячи "Сити"да йилига 8 млн. евро ишлаб топади.