Роналду Эронда рассомни бағрига босгани учун 99 дарра жазога ҳукм қилинди
11 окт 2023 20:22
Янгиликлар
Роналду Эронда рассомни бағрига босгани учун 99 дарра жазога ҳукм қилинди
"Ал Насср" ҳужумчиси Криштиану Роналду шариат қоидаларига кўра жазоланиши мумкин.
“Index HR” нашрининг хабар беришича, португалиялик юлдуз Эронга яна ташриф буюрса, 99 дарра калтак жазосига маҳкум қилинади.
Роналду Осиё чемпионлар лигасининг “Персеполис”га (0:2) қарши ўйинидан сўнг жисмоний имконияти чекланган Фотима исмли эронлик рассом аёл билан учрашди ҳамда уни бағрига босиб, бош қисмидан ўпди.
Криштианунинг бу ҳаракати мамлакат қонунчилигига зид деб топилган.
Бироқ Эрон ҳукумати португалиялик футболчи яна мамлакатга ташриф буюрса, 99 даррадан қутула олмаслигини маълум қилди.
Фикрлар