"Ман Сити" "Галатасарой" қизиқаётган Эдерсонни сотмоқчи эмас

Aslanov Jasurbek
23 июл 2025
"Манчестер Сити" Эдерсонни қўйиб юборишни истамайди.

31 ёшли дарвозабон трансферига "Галатасарой" қизиқиш билдирмоқда. Хабарларга кўра, турк клуби аллақачон футболчи агенти билан ҳамкорлик шартларини келишиб олган.

Бироқ Sky Sports хабарига кўра, "шаҳарликлар" бразилияликни жамоада сақлаб қолишни хоҳлайди. Улар ҳозирча ҳеч қандай расмий таклиф олмаган.

Эдерсон ўтган мавсум АПЛда  26 ўйин ўтказиб, 26 та гол ўтказиб юборди.


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: Sky Sports