

Бунга ойдинлик киритиш мақсадида унинг ўзига мурожаат қилганимизда вазиятни қуйидагича изоҳлади.
- “Металлург” билан амалдаги шартномам тугаб бормоқда. Инкор этмайман, олдимда бир қатор қатор вариантлар бор. Қайси жамоалардан эканлиги сир бўла қолсин. Лекин ҳозирча бир тўхтамга келганим йўқ. Сизга “Металлург”дан кетдим деб айта олмайман. Бу масала январь ойида аниқ бўлади - дейди Икромов.



