Мамаев "Краснодар"га 30 млн евро тўлаб бериши мумкин

Aslanov Jasurbek
11 окт 2018
Агар ярим ҳимоячи Павел Мамаев тартиб-интизом қоидаларини бузиши туфайли шартнома бекор қилинса, футболчи "Краснодар"га катта маблағ тўлаб беради.

"Агар битим тартиб-интизом масалалари бўйича бекор қилинса, шартнома бўйича Павел клубга 30 млн евро тўлайди (2,3 млрд рублдан кўпроқ). "Краснодар" ҳозир шунга эришмоқчи" - дейилади "Мутко против" телеграм каналида.

Олдинроқ, "Краснодар" интизом қоидаларини бузгани учун Мамаев билан шартномани бекор қилмоқчилиги ҳақида хабарлар тарқалган эди.


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: sports.ru